Ўзбекистон минтақа мамлакатлари билан деярли $3 млрдга савдо қилди – эксперт

Дата: 16:32, 26-03-2018.

Тошкент. 26 март. ЎзТАГ – 2017 якунлари бўйича Ўзбекистоннинг минтақа мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми ўтган йил якунларига кўра, қарийб $3 млрдни ташкил этиб, 20%га ортди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотларни ТИВ сайтида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлил маркази директори Элдор Арипов келтириб ўтди.

Унинг фикрига кўра, “Марказий Осиё мамлакатлари билан алоқаларни яхшилаш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар Тошкентга чегаралар ва сувдан фойдаланиш масалалари бўйича йиллар давомида ечилмай келаётган мураккаб муаммоларни ҳал қилишда ижобий натижага эришиш имконини берди”.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг қўшни давлатлар билан визалар режимини либераллаштириш, улар билан чегарада назорат пунктларини ташкил этиш борасидаги амалий ҳаракатлари Марказий Осиё давлатларининг оддий фуқаролари мулоқотини сезиларли даражада енгиллаштирди”, - деб ёзади Арипов.

Ўзбекистон раҳбари Остонада ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашувида яқин йилларда ўзаро савдо ҳажмини $5 млрдга етказишни мўлжаллаётгани баён қилди, деб таъкидлади ТИВ қошидаги Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлил маркази директори.

Сурат манбаи: http://argumenti.kg/novosti/novosti-dnya/page/1603/

Янгилик билан ўртоқлашиш: