Ўзбекистон қўмир брикетларга қатъий нарх белгилади
Тошкент. 6 июл. ЎзТАГ – 1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда қўмир брикетларга қатъий нарх белгиланди. Бунга доир тегишли қарор ҳукумат томонидан имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“2015 йил 1 июлдан бошлаб аҳоли ва бюджет ташкилотларига “Ўзбеккўмир” АЖ ҳудудий бўлинмалари томонидан сотилаётган 1 тонна қўмир брикетларининг чакана нархи 238 000 сўм миқдорда белгиланди. Нархларннг кейинчалик ўзгартирилиши “Ўзбеккўмир” томонидан Вазирлар Маҳкамасига Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат рақобат қўмитаси билан келишилган ҳолда тақдим этилган таклифларига мувофиқ амалга оширилади”, – деб таъкидланади қарор матнида.
1 тонна кўмир брикетлар нархи ўртача олинган йўл билан ҳисобланиб, кўмирнинг улгуржи-чакана нархи, унинг тури ва нави, уни ишлаб чиқариш ва ташишга кетган ҳаражатлар, шунингдек, ҳудудий марказларнинг комиссиясидан келиб чиқади.