Ўзбекистон Мисрга янги тўғридан-тўғри авиақатновларни очди
Тошкент. 27 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Мисрга янги тўғридан-тўғри авиақатновларни очди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"Шу кунларда Шарм Ал-Шайх (Миср)га янги йўналиш очилди. Биринчи рейс 2019 йили 12 июнда учирилади", - дейилади Давлат туризм қўмитаси матбуот хизмати хабарида.
Қайд этилганидек, рейслар ҳар чоршанба куни Мисрнинг «AlMasriya Universal Airlines» авиакомпанияси томонидан амалга оширилади. Парвозлар Airbus-320 самолётларида амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, сал аввалроқ «Uzbekistan airways» АЖ Тошкентдан Жакартага тўғридан-тўғри қатновни йўлга қўйган, шу билан бирга, Тошкент-Тбилиси-Тошкент йўловчи қатновининг 2019 йил 16 июлдан ишга туширилиши ҳақида маълумот эълон қилинган.
Сурат манбаи: uzbektourism.uz