Ўзбекистон МХХ Тожикистон фуқароларига нисбатан қуролни ножоиз қўллаганлиги ҳақидаги маълумотни радъ этди
Тошкент. 6 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматинингДавлат чегарасини қўриқлаш бўйича қўмитаси матбуот хизмати (МХХ ДЧҚХ) ўзбек чегарачилари томонидан тожик ҳудудида мол боқиб юрган Тожикистон фуқароларига нисбатан қуролни ножоиз қўллаганлиги ҳақидаги маълумотни радъ этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ушбу маълумот ҳақиқатга мос эмас ва ишонарли эмас. 25 июн куни ўзбек чегарачилари Бешариқ туманидаги Андархон аҳоли пункти атрофида Ўзбекистон давлат чегарасини Тожикистон томондан бузган икки номаълум шахс пайқадилар. Қўлга олишда қонунбузарлар қаршилик кўрсатдилар”, – деб таъкидланади МХХ ДЧҚХ хабарида.
Ўзбек куч тизимлари маълумотларига кўра, ўз хавфсизлигини таъминлаш ва қоидабузарларни қўлга олиш учун ҳавога огоҳлантирувчи ўқ узилган ва шундан кейин қурол ҳуқуқни бузувчиларга қарши қўлланган.
“Натижада Тожикистоннинг Конибодом тумани Яккатерак фуқаролар йиғинида яшовчи Т.Усмонов (1985 йилда туғилган) ўқ еб яраланди ва Бешариқ касалхонасига олиб борилди. Чегарачилар иккинчи қоидабузар – Тожикистоннинг Сўғд вилояти Конибодом тумани Патар фуқаролар йиғинида яшовчи Х.Қобиловни (1991 йилда туғилган) ҳам қўлга олдилар”, – деб таъкидланади МХХ ДЧҚХ хабарида.
“Қоидабуарларни қўлга олиш чоғида гўё улар томонидан боқиб юрилган моллар умуман бўлмаган ва чегарачилар томонидан қурол Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ қўлланган”,– дейилади ўзбек томони хабарида.
Ушбу факт юзасидан Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноят иши очилди.