Ўзбекистон МОҚда икки вице-президент алмаштирилди
Тошкент. 27 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида (МОҚ) икки вице-президент алмаштирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Вице-президентлар сайлови МОҚ Бош Ассамблеясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов йиғилишида бўлиб ўтди. Йиғилишда МОҚ Ижроя қўмитаси аъзолари, спорт федерациялари ва уюшмалари раҳбарлари, ОАВ иштирок этдилар.
Қўмита маълумотларига кўра, бунгача МОҚ вице-президенти бўлиб келган А. Султанов ва М. Азимовларнинг асосий фаолиятидаги иш ҳажми ошганлиги, давлат хизматлари юзасидан муҳим топшириқлар ва давлат аҳамиятига молик йирик дастурлар ижросига масъул эканлигини инобатга олиб, ушбу лавозимлардан кетишга мажбур бўлган.
“Шу муносабат билан бугун (26 декабрда) вице-президентлар лавозимига икки номзод кўрсатилди. Ҳозир бўлганлар Ўзбекистон таэквондо (WTF) ассоциацияси раиси Аҳмаджон Раҳимов ҳамда Осиё кураш конфедерацияси президенти Комилжон Рўзиев номзодларини бир овоздан қўллаб қувватладилар”, - дейилади хабарда.
Сурат манбаи: http://olympic.uz