Ўзбекистон МОҚ тўрт тоифалар бўйича онлайн-сўров ўтказмоқда

Дата: 14:25, 13-12-2018.

Тошкент. 13 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий олимпиа қўмитаси (МОҚ) тўрт тоифалар бўйича онлайн-сўров ўтказмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

МОҚ матбуот хизматининг маълумотига кўра, онлайн-сўров 4 тоифа: “Йилнинг энг яхши эркак спортчиси”, “Йилнинг энг яхши ёш спортчиси”, “Йилнинг энг яхши аёл спортчиси” ва “Йилнинг энг яхши мураббийи” бўйича ўтказилмоқда.

“Йилнинг энг яхши эркак спортчиси” тоифасида Б. Абдураҳмонов (эркин кураш), В. Меньков (байдарка ва каноэда эшкак эшиш), Д. Истомин (Теннис), А. Жўраев (оғир атлетика), Д. Ўрозбоев (дзюдо), Е. Тасмурадов (юнон-рум кураши), И. Мадримов (бокс) ва Н. Рафаловичлар (таэквондо) келтирилган.

Г. Файзиева (байдарка ва каноэда эшкак эшиш), У. Рашитов (таэквондо), К. Файзуллаева (оғир атлетика), А. Халаков (бокс), М. Манноповалар (таэквондо) “Йилнинг энг яхши ёш спортчиси” тоифасига киришган.

“Йилнинг энг яхши аёл спортчиси” тоифасига Н. Дусанова (енгил атлетика), О. Чусовитина (спорт гимнастикаси), С. Радзивил (енгил атлетика), Г. Сулаймонова (кураш), Д. Раҳматова (байдарка ва каноэда эшкак эшиш) ва С. Ташкенбаевалар (бадиий гимнастика) киришган.

Р. Солиев (кураш), Р. Ҳайдаров (футбол), Е. Заркова (байдарка ва каноэда эшкак эшиш) ва М. Қурбоновлар (бокс) номлари “Йилнинг энг яхши мураббийи” тоифасига киритилган.

Сурат манбаи: http://nurschool04.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: