Ўзбекистон мобил интернет нархи рейтинги бўйича 69-ўринни эгаллади

Дата: 12:36, 07-03-2019.

Тошкент. 7 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон мобил интернет нархи рейтинги бўйича 69-ўринни эгаллади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақда 230 мамлакатдаги уяли алоқа хизматлари нархларини баҳоловчи Worldwide mobile data pricing маълумотлари тасдиқлайди. У Cable.co.uk Британия тадқиқот компанияси томонидан тайёрланган. Тадқиқотлар 2018 йил ноябрь ойи маълумотларига асосланади. Ўзбекистонда 56 та тариф таққосланди.

Ўзбекистонда 1 гигабайт учун ўртача харажат $3,27 ташкил этди, энг паст нарх 1 ГБ учун – $0,43, энг юқори – $11,89.

Марказий Осиё мамлакатлари орасида Қирғизистон иккинчи ўринни (1 ГБ учун ўртача нарх 27 цент), Қозоғистон учинчи (49 цент), Тожикистон – 103 ($4,84), Туркманистон – 211 ($19,81) эгалладилар.

Ўз навбатида, Украинада гигабайтнинг ўртача нархи 51 цент, Россияда – 91 цент, Афғонистонда – $1,60 ташкил этади.

Энг қулай мобил интернет Ҳиндистон ва собиқ Совет Иттифоқи мамлакатларида, энг қиммати Африкада, Шимолий Америка ва Ғарбий Европада жойлашган.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон 2019 йил январь ойида Speedtest.net. хизмати учун мобил ва сим орқали узатиладиган интернет тезлиги бўйича мамлакатлар рейтингида 23 ўрин пастга тушиб, 11,31 Мбит/сни ташкил этувчи 131-ўринни эгаллади.

 

Сурат манбаи: delo.ua

Янгилик билан ўртоқлашиш: