Ўзбекистон мобиль операторлардан абонентлик рақами учун олинадиган тўлов 2750 сўмдан 4000 сўмгача оширилди

Дата: 16:19, 09-01-2018.

Тошкент. 9 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати 1 январдан бошлаб мобиль алоқа хизматини кўрсатувчи юридик шахслар томонидан абонентлик рақамини ишлатиш учун тўлов миқдорни оширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрда имзоланган ПҚ-3454 сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2018 йилда мобиль операторлар ҳар бир абонент рақами учун олдинги 2750 сўм ўрнига 4 минг сўмдан  (+1250 сўм) тўлайдилар.

Тўлов ҳар бир абонентлик рақами учун олинади, уларнинг сони эса ўтаётган ойнинг сўнгги кунидаги ҳолат бўйича аниқланади.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон ҳукумати ушбу тўловни 2012 йилда жорий қилган. Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакат мобиль операторлари 22 млн.дан зиёд абонентларга хизмат кўрсатади.

$1=8139,00 сўм

Сурат манбаи: https://www.assessor.ru/notebook/biznes/povyshenie_cen/

Янгилик билан ўртоқлашиш: