Ўзбекистон МОК спортчиларга Бразилиялаги Олимпиададаги хавфлар ҳақида сўзлаб берди

Дата: 22:13, 17-03-2016.

Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика Спорт тиббиёти илмий-амалий марказини 2016 йилги Олимпия ўйинларига йўл оладиган спортчилар ва Ўзбекистон делегацияси аъзолари учун Бразилияда кузатилган турли юқумли касалликлар ҳамда Зика вируси ҳақида маълумотлар ўрин олган махсус эслатма-буклетлар тайёрлаб қўйди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Эслатмада ўзбек спортчилари дуч келиши мумкин бўлган асосий хавфлар – Зика вируси, сариқ безгак ва малярия касалликлари санаб ўтилди. Ушбу хасталикларни юқтириб олмаслик учун иссиқда пиширилмаган ва антисанитар шароитларда тайёрланган овқатларни, сифати шубҳа туғдирган овқатларни истеъмол қилмасик талаб этилади”., - деб таъкидлашди МОҚ.   

Бундан ташқари, ўзбекистонликлар жинсий йўл билан юқувчи касалликларга йўл қўймаслик мақсадларида маҳаллий аҳоли билан алоқаларни чеклашлари зарур.

Эслатмада чивинлардан ҳимояланишга алоҳида эътибор қаратилган. Масалан, ўзбек  делегацияси аъзолари узун енгли кўйлаклар ва узун шимлар кийиб юришлари, ҳаво тозаланадиган ва чивинларга қарши сеткалар бўлган жойларни танлашлари, ўз кийимлари ва асбобларини перметрин моддаси билан тозлашлари зарур бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: