Ўзбекистон молия вазири Facebookда ўз саҳифасини очди

Дата: 16:28, 07-06-2018.

Тошкент. 7 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров Facebookда ўз саҳифасини очди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида муассасанинг Facebookдаги саҳифасида маълум қилинган.

“Дўстлар, бу ерда мен сизларни мамлакатимизда бўлиб ўтаётган молиявий ислоҳот, янгиликлар, воқеалардан хабардор қилиб бораман. Шу билан бирга, сизнинг фикрингиз, таклиф ва мулоҳазаларингизни билиш мен учун жуда муҳимлигини билдирмоқчиман”, - деб ёзди у 4 июнда.

Эслатиб ўтамизки, ҳукуматнинг кўпчилик аъзолари ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларига эга. Улар орасида бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева, соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов, бош вазир ўринбосари, Ёшлар иттифоқи раиси Қахрамон Қуронбоев ва бошқалар бор.

Сурат манбаи: https://upl.uz/economy/4016-news.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: