Ўзбекистон молия вазири тарифларнинг оширилиши бўйича тушунтириш берди

Дата: 16:46, 25-10-2018.

Тошкент. 25 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон молия вазири Жамшид Қўчқоров тарифларнинг оширилиши бўйича тушунтириш берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

У бу ҳақида 23 октябрда ўз муассасасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурсларига нархлар ва тарифларнинг ўзгариши тўғрисида” қарори лойиҳасини тушунтириш доирасида гапириб ўтди.

“Биринчдан, мамлакат макроиқтисодий сиёсатида принципал ўзгартишлар қилинди. Иккинчидан, ЁЭК компанияларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича фундаментал ўзгаришлар белгиланди. Учинчидан, тариф ислоҳотининг муҳим тамойилларидан бири – аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашдир. Шу сабабли тарифлар аҳоли учун фақат 5-10 фоизга ошмоқда”, - деб иқтибос келтиради Қўчқоровдан вазирлик матбуот хизмати.

Шунингек, тарифларни ошириш бўйича қабул қилинаётган қарорлар олдинги йиллардаги даврий оширилишлардан тубдан фарқ қилади. Бу иш, энг аввало, нефтегаз ва энергетика тармоқларида, шунингдек, умуман, иқтисодиётдаги стратегик ислоҳотлар билан биргаликда амалга оширилмоқда.

Сурат манбаи: https://upl.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: