Ўзбекистон молия вазири жорий ва келаси йилдаги инфляция ҳақида гапириб берди
Тошкент. 21 декабр. ЎзТАГ – Бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров Олий Мажлис Сенатининг 13-ялпи мажлисида 2018 йилги давлат бюджети лойиҳасини тақдим этиш баробарида жорий ва келаси йилдаги инфляция ҳақида гапириб берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Унинг сўзларига кўра, жорий йил якунлари бўйича инфляция даражаси тахминан 14%, 2018 йилда – 12-13% бўлиши прогноз қилинмоқда.
Унинг таъкидлашича, Президент Шавкат Мирзиёев мансабдор шахсларга реал статистик кўрсаткичларни очиқлашни ва кутилаётган инфляция даражаси ҳақида очиқ гапиришни топширган.
Жамшид Қўчқоров ҳозирда ҳукуматнинг макроиқтисодий кўрсаткичлар бўйича прогнозлари ХВЖ, Жаҳон банки, ОТБ, Европа иқтисодий комиссияси ва бошқа халқаро ташкилотлар баҳоларидан 0,1−0,2%дан кўпга фарқ қилмаслигини таъкидлади. Шунингдек, у олдин бу кўрсаткич сезиларли даражада фарқ қилганини тан олди.
Вазирнинг фикрига кўра, статистик ахборотнинг очиқлиги ва халқаро стандартларга ўтиш халқаро ташкилотлар талабларини бажариш учун эмас, балки биринчи навбатда Ўзбекистон халқига ҳақиқий ахборотни “борича” бериш мақсадида таъминланаётганини таъкидлади. Бундан ташқари, бу мутахассисларга иқтисодиётдаги реал вазиятни кўришга имкон беради.
Сурат манбаи: http://inzhukovskiy.ru/novosti/Economica/dohody-zhukovskogo-byudzheta-snizilis-s-2014-po-2016-gody