Ўзбекистон молия вазирининг виртуал қабулхонаси ишламаяпти

Дата: 18:16, 23-11-2016.

Тошкент. 23 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон молия вазирининг виртуал қабулхонаси ишламаяпти, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

 Р.Азимовнинг https://www.mf.uz/send-mail-ru манзилидаги виртуал қабулхонаси ишламаяпти. Ушбу саҳифани очган киши “Form not found or is not published” ёзувига дуч келади. Бу ингзил тилидан “Шакл топилмади ёки бу ерга жойлаштирилмаган” деб таржима қилинади.

Олдин хабар берилгани каби, 17 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги сайтида Молия вазири Рустам Содиқович Азимовнинг виртуал қабулхонаси очилган эди.

Унда фойдаланувчилар юқоридаги манзилга кириб, махсус шаклини тўлдириш орқали ўз аризалари, шикоятлари ва таклифларини қолдиришлари мумкин эди. Таъкидланишича, молия вазирлиги мурожаат юборишида электрон рақамли имзо бўлиши талаб қилинмаган.

Эслатиб ўтамизки, биринчи  бўлиб виртуал қабулхонани Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев очди.

Сўнгра Давлат рақобат қўмитаси раиси Даврон Ҳидоятов, ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири Хуршид Мирзоҳидов, Марказий банк раиси Файзулла Муллажоновлар виртуал қабулхона очдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: