Ўзбекистон Молия вазирлиги давлат қимматли қоғозларини муомалага чиқариш ва жойлаштиришни қайта тиклайди

Дата: 16:53, 02-10-2018.

Тошкент. 2 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Молия вазирлиги давлат қимматли қоғозларини муомалага чиқариш ва жойлаштиришни қайта тиклайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Давлат қимматли қоғозлари Молия вазирлиги томонидан ҳужжатли бўлмаган шаклда чиқарилмоқда ва қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлари бозорида муомалада бўлади”, - дейилади Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси давлат ғазначилик мажбурият ва облигациялари чиқаришни ташкил қилиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси матнида.

“Қайд этилишича, “қоғозлар тижорат банклари ва юридик шахслар – Ўзбекистон Республикаси резидентлари ўртасида жойлаштирилади”. Шу билан бирга, “давлат қимматли қоғозларини жойлаштиришдан олинган маблағлар Ўзбекистон Республикаси давлат бюджет дефицити ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси президентининг қарорлари билан белгиланган йирик инвестиция лойиҳаларини қоплаш учун йўналтиради”.

“Қимматли қоғозларни чиқариш аниқ фоизли даромад билан амалга оширилади, уларни жойлаштириш ва чиқарилишини қоплаш эса Молия вазирлиги номидан Ўзбекистон Республика фонд биржасининг савдо майдончаси орқали ва Ўзбекистон Республикаси бюджети ҳисобидан Марказий банк томонидан амалга оширилади”, - деб таъкидланади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ҳужжат Қонунчилик ҳужжатларини муҳокама қилиш порталига 2018 йил 28 сентябрда жойлаштирилган бўлиб, унинг муҳокамаси 13 октябргача давом этади.

Сурат манбаи: из https://uznews.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: