Ўзбекистон Молия вазирлиги “Фуқаролар учун бюджет”ни тақдим этди

Дата: 11:12, 07-12-2018.

Тошкент. 7 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Молия вазирлиги 2019 йил Давлат бюджети лойиҳаси бўйича “Фуқаролар учун бюджет” ахборот нашрини тайёрлади ва жамоатчилик эътиборига ҳавола этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Вазирликдан маълум қилишларича, нашр БМТнинг Траққиёт дастури билан ҳамкорликда Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг молиявий ёрдамида тайёрланган.

Тақдимот доирасида нашр бюджет жараёнининг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлашда, шунингдек, халқаро молия институтларининг тавсияларидан келиб чиққан ҳолда фуқароларнинг бюджет соҳасидаги саводхонлигинида муҳим аҳамият касб этиши алоҳида қайд этилди.

“Фуқаролар учун бюджет” – бу давлат бюджети тўғрисида, кенг омма учун қулай ва тушунарли тилда кўрсатилган маълумотлар тўпламидир. Унда иқтисодий термин ва атамалардан иложи борича камроқ фойдаланган ҳолда кўпроқ, инфорграфикалар, мисоллар ва таҳлилий кўрсаткичлардан фойдаланилган.

Шу билан бирга, Молия вазирлиги масъул ходимлари ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги вакиллари томонидан Тошкент Молия институтида ва Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиалларида ҳам “Фуқаролар учун бюджет” лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди.

Молия вазирлиги томонидан “Очиқ бюджет” сайти ишлаб чиқилмоқда. 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб унинг ёрдамида фуқаролар ўзларини қизиқтирган давлат бюджети маълумотларини онлайн тарзда олишлари мумкин.

“Фуқаролар учун бюджет” ахборот нашри билан Молия вазирлигининг сайти орқали танишиш мумкин.

Қайд этилишича, “Фуқаролар учун бюджет” лойиҳаси Буюк Британия, Россия федерацияси, Норвегия, Бразилия, Мексика ва бошқа кўплаб етакчи давлатларда чоп этилади.

Нашрда солиқ ставкалариниг миқдорлари ва турлари, бу маблағларни ишлатишнинг асосий йўналишлари каби фуқаролар учун қилиқ бўлиши мумкин бўлган маълумотлар бор.

 

Сурат манбаи: https://ca-news.org

Янгилик билан ўртоқлашиш: