Ўзбекистон Молия вазирлиги “ишонч телефони” бўйича энг кўп мурожаатлар пенсия масалаларига тўғри келди

Дата: 14:59, 24-04-2014.

Тошкент. 24 апрель. ЎзТАГ - 2014 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон Молия вазирлиги “ишонч телефони” бўйича энг кўп мурожаатлар пенсия масалаларига тўғри келди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Мурожаатларнинг умумий сони – 78та.
Вазирлик маълумотига кўра, ғазначилик масалалари бўйича 31 мурожаат, пенсия масалалари бўйича 47 мурожаат қайд этилган. 73 мурожаат ўрганилган, шундан 49 таси (67,1%) тасдиқланган.
Вазирликнинг бош назорат ревизия бошқармаси томонидан текширишлар ўтказилган ва аниқланган қонунбузилишлар бўйича 10 лавозимдаги шахс ҳайфсан олган, 2 масъулиятли шахс эса жаримага тортилган.
Бундан ташқари, икки мурожаатни ўрганиш бўйича ишлар ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига узатилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: