Ўзбекистон Молия вазирлиги қошидаги Суғурта назорати бўйича давлат инспекцияси суғурта бозорини ислоҳ қилиш ниятида

Дата: 17:56, 14-08-2014.

Тошкент. 14 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Молия вазирлиги қошидаги Суғурта назорати бўйича давлат инспекцияси суғурта бозорини модернизация қилишни режалаштирмоқда, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) муассаса сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Унга кўра, инспекция ҳалокатли таваккалчиликлар ҳолатида кўчмас мулкни мажбурий суғурталаш йўли билан зарарни кафолатланган ҳолда қайтариш тизимини яратиш бўйича, суғурта ва қайта суғурталаш лойиҳалари бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни хорижий валютада амалга ошириш тартиби бўйича, суғурта бозори иштирокчилари томонидан суғурта ҳисоботини тақдим этиш тартиби ва муддатлари бўйича таклифлар тайёрламоқда.

Таклифлар қачон амалга оширилиши ҳақида маълумот берилмаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: