Ўзбекистон Молия вазирлиги сайтида давлат томонидан назорат қилинадиган нархлар ҳақида билиб олиш мумкин
Тошкент. 24 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Молия вазирлиги ўз сайтида давлат томонидан назорат қилинадиган нархлар (тарифлар) ҳақида маълумотларни эълон қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ҳозирда бу ерга 1 июль ҳолатидаги маълумотлар жойлаштирилган. Маълумотда хўжалик субъекти номи, товар ёки хизмат номи, тақдим қилинган ёки нархи келишилган сана, унинг ўлчов бирлигига қўйилган ҚҚС билан кўрсатилган сўмдаги баҳоси келтирилган.
Хусусан, “Андижон биокимё заводи”да чиқарилган озиқ-овқат этил спирти 1 минг дал 6180120 сўм туради. Бу ерда ушбу маҳсулотга бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг нархлари ҳам берилган.
“Хоразм – шакар”да ишлаб чиқарилган қумшакарнинг 1 тоннаси 4114200 сўм.
Шуниндек, пахта, пахта толаси, пахта шроти ва шелухаси, пахта ёғи, ун ва нон нархлари ҳам берилган.


