Ўзбекистон Молия вазирлиги тўрт йирик банк капитализациясига 275 млрд сўм ажратади

Дата: 20:17, 23-11-2015.

Тошкент. 23 ноябр. ЎзТАГ – 2015-2016 йилларда Ўзбекистон Молия вазирлиги тўрт йирик банкнинг низом капиталини оширишга 275 млрд сўм ажратади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг бунга доир “Банкларнинг капитализациясини янада ошириш ва уларнинг инвестицион фаоллигини кучайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори октябр охирида имзоланган эди.

Ушбу маблағлардан Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, “Микрокредитбанк” АТБ, “Агробанк” ва “Қишлоқ қурилиш банк” банклари фойдалана оладилар. Энг кўп маблағ – 100 млрд сўмни “Агробанк” олади, ТИФМБ 75 млрд сўм тегади. “Микрокредитбанк” ва “Қишлоқ қурилиш банк” 50 млрд сўмдан маблағ оладилар.

$1 = 2735,74 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: