Ўзбекистон молия вазирлиги тамаки маҳсулотлариниг нархи ошиши ҳақидаги маълумотларга раддия берди

Дата: 16:45, 01-05-2018.

Тошкент. 1 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги гўё акциз солиқларининг оширилиши муносабати билан тамаки маҳсулотларининг нархи ошиши ҳақидаги маълумотларга рад этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) муассаса матбуот хизматига таянган ҳолда.

Хабарга кўра, ушбу маълумот ҳеч қандай асосга эга эмас, чунки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-3454-сонли қарорига асосан 2018 йилги акциз солиқларининг ставкаси қайта кўриб чиқилмаган.

Эслатиб ўтамизки, ўтган ҳафтада мамлакатнинг қатор электрон ОАВлари 2018 йил 1 майдан акциз солиқларининг оширилиши муносабати билан тамаки маҳсулотларининг нархи 50% ошиши ҳақида хабар қилган эдилар.

Сурат манбаи: https://republic.ru/posts/75147

Янгилик билан ўртоқлашиш: