Ўзбекистон молия вазирлиги таркибида иккита янги бошқарма ташкил этилди

Дата: 12:33, 23-05-2019.

Тошкент. 23 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон молия вазирлиги таркибида янги бошқармалар ташкил этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Президентимизнинг "Давлат корхоналари ва устави капиталида давлат иштирок этаётган тижорат банкларини реструктуризация ва ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди (№ПП -4325, 21.05.2019 й.)”, - дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, Молия вазирлиги зиммасига давлат иштирокида корхоналар ва банкларни реструктуризацияси ва ислоҳ қилишни мувофиқлаштириш вазифаси юклатилмоқда.

"Вазирлик таркибида тариф сиёсати ва давлат корхоналарини ислоҳ қилиш Бош бошқармаси, саноатнинг асосий тармоқлари, ёқилғи-энергетика комплекси ва геология ривожланишининг молия Бош бошқармаси ва Давлат иштирокидаги тижорат банклари ислоҳотларини мувофиқлаштириш бошқармаси негизида Вазирликнинг бошқарув ходимларининг умумий штатдаги сони доирасида ташкил этилган", - дейилади хабарда.

Молия вазирлиги вазирликлар ва идораларнинг давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш, шу жумладан, давлат корхоналарини, хўжалик бирлашмаларини хўжалик ва тартибга солиш функцияларини ажратиш орқали қайта қуриш ишларини амалга ошириш масалаларида фаолиятини мувофиқлаштиради, шунингдек, халқаро молия ташкилотлари экспертларини жалб этган ҳолда тижорат банклари иштирокини босқичма-босқич қисқартириб боришни назарда тутиб, уларни бошқариш, ислоҳ қилиш ва самарали эгалик қилишни таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Сурат манбаи: review.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: