Ўзбекистон Молия вазирлиги ВМЭК рўйхатига ўзгартишлар киритди

Дата: 16:50, 21-10-2014.

Тошкент. 21 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг қарори билан Асосий, ихтисослашган, туманлараро ва туман (шаҳар) врачлик-меҳнат эксперт комиссиялари (ВМЭК) рўйхатига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақидаги маълумотлар Norma.uz сайтида жойлаштирилган.

Хусусан, ВМЭК рўйхатига 2 янги комиссия киритилди. Булар Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида хизмат кўрсатувчи психиатрик ВМЭК ва Наманган вилояти ҳудудида хизмат кўрсатувчи психиатрик ВМЭКларидир.

Бундан ташқари, рўйхатдан Бухоро вилояти ҳудудида хизмат кўрсатувчи психиатрик ВМЭК, Навоий вилояти ҳудудида хизмат кўрсатувчи психиатрик ВМЭК ва Тошкент шаҳри ҳудудида хизмат кўрсатувчи психиатрик ВМЭКлар чиқарилди.

Мирзо Улуғбек туманлараро ВМЭК ҳудудига Яшнобод тумани ҳам қўшилди.

Шофиркон тумани эндиликда Ромитан ва Пешку туманлари билан бирга Ромитан туманлараро ВМЭКси, Ғиждувон ва Вобкент туманлари Ғиждувон туманлараро ВМЭКсига қарайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: