Ўзбекистон Молия вазирлиги ЯИМ, инфляция ва бюджет бўйича ўрта муддатли прогнозларини эълон қилди

Дата: 11:59, 21-11-2018.

Тошкент. 21 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Молия вазирлиги ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ва инфляция бўйича ўзининг ўрта муддатли прогнозларни эълон қилди, деб хабар беради Ўзбекистон телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, муассасанинг расмий сайтида чоп этилган графикларга мувофиқ, 2018 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 5,2%, 2019 йилда – 5,4%, 2020 йилда – 6%, 2021 йилда – 7% даражасида бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек, Молия вазирлиги таҳлилчиларининг ҳисоб-китобларига кўра, 2019 йилда инфляция 15,5%, 2020 йилда – 12,6%, 2021 йилда – 9,9% даражасида бўлиши прогноз қилинмоқда.

Шу билан бирга, бўлажак кейинги уч йилда бюджет камомадли бўлиши прогноз қилинмоқда, лекин харажатларнинг камайиши етакчи тамойил бўлади. Хусусан, 2019 йилда даромадлар ЯИМга нисбатан 24,2% ташкил этади, харажатлар эса ЯИМга нисабатан 25,3% ташкил қилади. 2020 йилда бу кўрсаткич навбати билан 24,1% ва 24,9%, 2021 йилда эса 24,2% ва 24,3% тенг бўлади.

Сурат манбаи: https://regnum.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: