Ўзбекистон Молия вазирлигидан 562 киши ишдан бўшатилди

Дата: 16:55, 27-12-2017.

Тошкент. 27 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Молия вазирлигидан 562 киши ишдан бўшатилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВга асосланган ҳолда.

ОАВ хабарларига кўра, хусусан, Молия вазирлиги ҳудудий бўлинмалари раҳбарларига собиқ молия вазири ва ходимлар бошқармасининг собиқ бошлиғи паноҳида бўлган ва ҳанузгача тизимда ишлаб келаётган, молия тизимининг номига доғ тушираётган ходимлардан тозалаш ҳақида топшириқлар берилган. 

Хусусан, 23 декабрь куни Тошкент шаҳар давлат молиявий назорати бошқармаси бошлиғи ҳамда унинг 3 нафар ўринбосарлари эгаллаб турган лавозимидан четлаштирилди.  Шундан сўнг, Молия вазирлигининг ҳудудий бошқарма бошлиқлари томонидан жойлардаги молия идораларидан 273 нафар (23 нафари раҳбар ходимлар):
Ғазначилик идораларидан 65 нафар (12 нафари раҳбар ходим), Пенсия жамғармасидан 100 нафар (1 нафари раҳбар ходим), Давлат молиявий назорати бошқармалари ходимларидан 100 нафари (4 нафари раҳбар ходим) ишдан бўшатилди.

Жами молия тизими бўйича 562 нафар давлат идораси номига доғ туширган ходимлар ўз лавозимидан озод этилди.

Эслатиб ўтамизки, 2017 йил ноябрда Жамшид Қўчқоров Ботир Хўжаевнинг ўрнига Ўзбекистон Молия вазири этиб тайинланган эди.

Сурат манбаи: http://crimea.ria.ru/society/20171215/1113165803.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: