Ўзбекистон молия вазирлигидан бирданига 50 амалдор бўшатилди
Тошкент. 25 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон молия вазирлигидан бирданига 50 амалдор бўшатилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Kun.uz нашрига асосланган ҳолда.
Ишдан бўшатилганлар орасида бошқарма бошлиқлари Ирина Голышева (Солиқ ва божхона тариф-сиёсати бошқармаси), Шарофитдин Ҳайдаров (Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти бошқармаси), шунингдек, икки нафар бошқарма бошлиқлари ўринбосарлари ҳам бор.
Эслатиб ўтамизки, 22 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев молия вазири Жамшид Қўчқоровга 10 кун ичида вазирликни тозалаш ҳақида топшириқ берган эди. Уларнинг ўрнига давлат хизматига “ёш бўлсада, Ватанни севадиган одамлар”ни ишга олишга чақирган, акс ҳолда Қўчқоровнинг ўзи ишдан кетиши ҳақида огоҳлантирилган эди.
Давлат раҳбарининг муассасадан норозилиги бюджет камомади ва жорий йил доирасида аниқланган камчиликлардан сўнг юзага келган эди.
“Ёки мен ҳаммасини тўғирлайман, ёки кетаман: 20 йилдан кўп вақтдан бери биз шундай “ақллилар” туфайли халққа нотўғри кўрсаткичлар берганмиз”, - деб таъкидлади
президент видеоселектор йиғилиши доирасида.
Сурат манбаи: http://ru.sputniknews-uz.com/society/20171220/7110906/v-uzbekistane-v-korrupcii-podozrevayutsya-bolee-1-5-tysyachi-chinovnikov.html