Ўзбекистон Молия вазирлигига мурожаатлардаги эътирозларнинг учдан бири тасдиқланди
Тошкент. 3 апрел. ЎзТАГ – 1 январдан 20 мартгача Ўзбекистон Молия вазирлигининг “ишонч телефонлари”га 288 мурожаатлар келиб тушди, уларнинг учдан биридаги эътирозлар тасдиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Биринчи чоракда мурожаатларнинг 285 ўрганилди ва бундан 88 ёки 30,8% тасдиқланди.
Ўзбекистон Молия вазирлиги маълумотларига кўра, аниқланган қонунбузилишлар бўйича 39 масъул шахсларга нисбатан ҳайфсанлар берилди.
Шунингдек, ўрганишлар якунлари бўйича 4 мурожаат бўйича материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ва 2 юқори муассасаларга топширилди.
Мурожаатлар асосан ғазначилик, пенсия, иш ҳақи ва тендер савдоларига таалуқли бўлган.
“Ишонч телефони” 24 ишлаши ва фуқаролар мурожаатларини тўхтовсиз қабул қилиш мақсадида уларни автоматик ёзиб олиш ва сақлаб қолиш тизими жорий этилган.