Ўзбекистон МСК етакчи ОАВ билан келишув имзолади
Тошкент. 28 январ. ЎзТАГ – Куни-кеча Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, “Жаҳон” ахборот агентлиги билан президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини ёритиш тўғрисида иккитомонлама битимлар имзолади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
МСК хабар қилишларича, келишувлар доирасида томонлар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси теле- ва радио каналлари, республиканинг етакчи ахборот агентликлари ва босма ОАВ билан президент сайловларининг бориши ва ўтказилиши тўғрисидаги ахборотларни тақдим этиш ва тарқатиш юзасидам ҳамкорлик қилади.
Битимларга мувофиқ, телевидение ва ОАВлар аҳолига Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг тегишли қоидаларини, “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги ва сайлов жараёнини тартибга соладиган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тушунтиради.
Имзоланган битимларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга уларнинг сайловолди тарғиботини амалга ошириш учун кенг ва тенг имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилади.