Ўзбекистон МСК хорижда президент сайловлари бўйича 44 сайлов участкалари очади
Тошкент. 4 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) хорижда президент сайловлари бўйича 44 сайлов участкалари очади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) МСК асосланган ҳолда.
“ Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигининг Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкаларини тузиш тўғрисидаги тақдимномасини кўриб чиқиб, мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 44 та сайлов участкасини тузиш ҳамда уларни 14-Тошкент шаҳар сайлов округига бириктириш тўғрисида қарор қабул қилди”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, мажлисда сиёсий партиялар томонидан тақдим этиладиган имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш бўйича Марказий сайлов комиссияси ҳузурида ишчи гуруҳлари тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Эслатиб ўтамизки, муддатидан олдинги Ўзбекистон президенти сайловларида 4 партия иштирок этади. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либераль-демократик партияси (ЎзЛиДеп) Шавкат Мирзиёевни, “Миллий тикланиш” Демократик партияси Сарвар Отамурадовни, “Адолат” Ўзбекистон социал-демократик партияси Наримон Умаровни, Ўзбекистон Халқ-демократик партияси (ЎХДП) Ҳотамжон Кетмоновни номзод қилиб кўрсатган.
Муддатидан олдинги Ўзбекистон президенти сайловлари 2016 йил 4 декабрда ўтказилади. Сайловлар Ўзбекистон Конституциясига мувофиқ Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг 2016 йил 2 сентябрда 79 ёшида инсульт оқибатида вафот этгани муносабати билан ўтказилмоқда.
Президент 5 йил муддатга сайланади.