Ўзбекистон МСК Мамаризо Нурмуратовни Олий Мажлис Сенати аъзоси сифатида рўйхатга олди

Дата: 18:49, 17-03-2017.

Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (МСК) Мамаризо Нурмуратовни Олий Мажлис Сенати аъзоси сифатида рўйхатга олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Ушбу қарор МСКнинг 16 мартда комиссия раиси М.Абдусаломов бошчилигида ўтказилган йиғилишида қабул қилинди. 

“2017 йил 14 март куни ўтказилган Жиззах вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси баённомасига асосан Мамаризо Нурмуратов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси этиб рўйхатга олинди”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, мажлисда Шокиржон Умидовнинг халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан депутатлик ваколати тугатилганлиги муносабати билан унинг сенаторлик ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

Юқорида кўриб чиқилган масалалар юзасидан Комиссиянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: