Ўзбекистон МСК парламент сайловига барча партиялардан номзодларни рўйхатга олди

Дата: 12:32, 17-11-2014.

Тошкент. 17 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда фаолият юритаётган барча тўрт сиёсий партияларнинг номзодлари парламент қонунчилик (қуйи) палатасига 21 декабрда бўлиб ўтадиган сайловларда қатнашиш учун рўйхатга олинди, дея хабар беради душанба куни Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) 2014 йилги сайловларни ёритиш бўйича Республика матбуот маркази хабарига асосланган ҳолда.

“Марказий сайлов комиссияси сайлов қонунчилиги талабларига мувофиқ, сиёсий партиялар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг қонунга мувофиқлигини батафсил текшириб чиқди. Сиёсий партиялар томонидан Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни кўрсатиш бўйича барча тадбирлар қонунчилик талабларига қатъий мувофиқ ҳолда, ошкоралик ва очиқлик муҳитида амалга оширилган,” – дейилади хабарда.

Марказий сайлов комиссияси текшириш якунларига кўра МСК сайловда иштирок этувчи сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилди. Рўйхатга олинган депутатликка номзодларнинг рўйхати матбуотда эълон қилинади. Манфаатдор ташкилотлар 6 декабрга қадар округ сайлов комиссияларига ўз кузатувчилари ҳақида маълум қилишлари зарур.

Ноябр бошида Ўзбекистондаги барча сиёсий партиялар - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП), Ўзбекистон Халқ-демократик партияси (ЎХДП), “Миллий тикланиш” Ўзбекистон Демократик партияси, “Адолат” Социал-демократик партияси сайлов округлари сонига мувофиқ 135 номзодни кўрсатдилар.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда 2005 йилдан бери иккипалатали парламент фаолият юритади. Қонунчилик палатасида доимий асосда 2009 йилда тўрт сиёсий партия ва Экологик ҳаракат номидан сайланган 150 депутат ишламоқда. Ҳозирги парламентда ЎзЛиДеП (33 депутат) ва “Миллий тикланиш” (26) партиялари аъзолари кўпчиликни ташкил қилади. Юқори палата – Сенатда 100 депутат ишлайди. Улар тенг ҳисобда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкентдан 6 кишидан сайланган. Бундан ташқари, Сенатнинг 16 аъзоси Ўзбекистон президенти томонидан мамлакатнинг энг обрўли кишилари орасидан сайланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: