Ўзбекистон МСК раисининг янги ўринбосари тайинланди

Дата: 14:24, 04-02-2015.

Тошкент. 4 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясида (МСК) янги раис ўринбосари тайинланди. Ушбу лавозимни Комилжон Одилов эгаллади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

МСКдан хабар беришларича, ушбу масала МСКнинг яқинда бўлиб ўтган мажлисида ҳал қилинган. Унда кўрилган асосий масала – мамлакат президенти сайловини ўтказиш бўйича хорижда 44та сайлов участкасини тузиш, шунингдек, журналистларни аккредитациядан ўтказиш бўлган.

Комилжон Одилов янги лавозимда Ўзбекистон парламенти Сенати раиси ўринбосари этиб тайинланган Светлана Артикова ўрнига келди.

К. Одилов 2001 йилдан бери МСКнинг доимий аъзоси, 2014 йилдан бошлаб эса комиссия котиби ҳисобланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: