Ўзбекистон МТРК халқаро спорт контентидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди

Дата: 16:58, 26-10-2016.

Тошкент. 26 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ABU Sports Network спорт медиалойиҳасининг тўлақонли иштирокчисига айланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Янги ABU Sports Network платформаси Осиё-Тинч океани телерадиоузатиш иттифоқининг (ABU) Балида (Индонезия) бўлиб ўтган 53-Бош ассамблеясининг 59-спорт конференциясида ишга туширилди.

МТРК маълумотларига кўра, ушбу платформа орқали ABU аъзолари спорт контентига доир аудио-, видеоматериаллар билан алмашинишлари мумкин бўлади. Ушбу материаллардан дастурларда тўлиқ ёки қисман фойдаланиш мумкин.

Таъкидланишича, аввалбошда платформа спорт бўйича янгилик сюжетларини тақдим этади, унинг аъзолари контент билан бўлиши ва уни тарқатиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси конференцияда янги тармоқнинг тўлақонли аъзолигигига қабул қилинди.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон МТРК 2004 йийлдан бери Осиё-Тинч океани узатиш иттифоқининг тўлақонли аъзоси ҳисобланади.

Осиё-Тинч океани телерадиоузатиш иттифоқининг (ABU) 1964 йил 1 июлда ташкил этилган. Ташкилот телерадиоузатувчилар бирлашмаси бўлиб, тижорат мақсадларига эга эмас. ABUнинг мақсади Осиё-Тинч океани минтақасида телерадиоузатувларни риожлантиришга кўмак беришдан иборат.

Ҳозирда 67 мамлакатдан 278 ташкилот ABU аъзосидир. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: