Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги делегацияси Афғонистонга ташриф буюрди
Тошкент. 20 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-майор П. Эргашев бошчилигидаги Ўзбекистон ҳарбий делегацияси Афғонистонга ташриф буюрди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Мудофаа вазирининг маълумотларига кўра, Қобулда Ўзбекистон делегацияси Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари армиялари бош штаб бошлиқларининг йиллик конференциясида иштирок этди. Унда АҚШ/НАТОнинг “Қатъий қўллаб-қувватлов” миссияси вакиллари, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон ва Туркманистон қуролли кучлари раҳбарлари иштирок этди.
Конференция кун тартибидаги асосий мавзулар қаторида халқаро терроризм ва гиёҳванд моддалар ноқонуний айланмасига қарши биргаликда курашиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчихонаси маълумотларига кўра, ташриф давомида делегация Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани томонидан қабул қилинди. Учрашувда Афғонистон раҳбарининг таъкидлашича, юқори мартабали ҳарбий делегациянинг ташрифи Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг янги саҳифасини очади.
АИР раҳбари ушбу масала юзасидан Twitterдаги саҳифасида “Бугун Ўзбекистон ва Қозоғистон ҲК бош штаблари бошлиқларини қабул қилдим. Уларнинг келиши Афғонистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон армиялари ўртасидаги алоқаларнинг янгидан бошланишини билдиради. Шунингдек, биз терроризм билан кураш ва уч мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш масаласини муҳокама қилдик” деб ёзди.
Сурат манбаи: https://ru.sputniknews-uz.com/trend/Vizit_prezidenta_Afganistana_Ashrafa_Gani_v_Uzbekistan/