Ўзбекистон Мудофаа вазирлигида ёниш имитацияси ўтказилди

Дата: 18:08, 26-07-2017.

Тошкент. 26 июл. ЎзТАГ – Ўқувлар доирасида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги биносидаги хоналардан бирида ёниш имитацияси ўтказилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, бу ердаги тадбир давомида Мудофаа вазирлигининг ёнғинга қарши навбатчи гуруҳининг ёнғин содир бўлгандаги ҳаракатлари, кучли тутун холатида ишчи-ходимларни эвакуация тадбирларини ўтказиш бўйича ҳаракатлари кўриб чиқилди.

Белгиланган ўқув сигналлар асосида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги навбатчи хизматлари ва Ички ишлар вазирлигининг ёнғин ҳавфсизлиги хизматлари ўз вақтида воқеа жойига етиб бориб, имитация ёрдамида ҳосил бўлган ёнғин ўчоғини бартараф этдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: