Ўзбекистон муфтийси диний конфессиялар вакиллари билан учрашди

Дата: 18:07, 29-07-2014.

Тошкент. 29 июл. ЎзТАГ – Душанба, 28 июл куни Ўзбекитстон Мусулмонлари бошқармасида муфтий У.Алимовнинг турли диний конфессиялар вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу тўғрисидаги маълумот мамлакат Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлар қўмитаси сайтида эълон қилинди.

Учрашув муфтий ва бутун Ўзбекистон мусулмонларини Рамазон Ҳайит байрами билан табриклаш мақсадларида ўтказилди.

Бундай учрашувлар анъанавий тарзда ўтказилиб келинади. Уларда Ўзбекистондаги барча диний конфессиялар вакиллари бир-бирларини диний байрамлар муносабати билан табриклайдилар.

Байрам дастурхони атрофида мамлакатда фаолият кўрсатаётган диний конфессия раҳбарлари муфтий У.Алимовни ва бутун Ўзбекистон мусулмонларини Рамазон ҳайити байрами билан муборакбод этдилар. Шунингдек, улар республика президенти И. Каримовнинг Ўзбекистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга доир сиёсатини бир овоздан маъқулладилар. Ўзаро самимий ва дўстона учрашув давомида меҳмонлар Ўзбекистонда қарор топган тинчлик, тотувлик, динлар ва миллатлараро бағрикенглик руҳига юксак бахо бериб, бу борада олиб борилаётган ишларни изчил давом эттириш зарурлигини таъкидладилар. 

Ушбу учрашув Ўзбекистондаги диний толерантликнинг ёрқин мисолидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: