Ўзбекистон Мустақиллиги куни муносабати билан байрам тадбирлари Тошкентнинг ўн икки жойида бўлиб ўтади

Дата: 18:23, 30-08-2016.

Тошкент. 30 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Мустақиллиги куни муносабати билан байрам тадбирлари Тошкентнинг ўн икки жойида бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тошкент шаҳри ҳокимияти сайтида жойлаштирилган маълумотга кўра, байрам тадбирлари 1 сентябр куни соат 11.00дан 18.00га қадар Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий боғи, Абдулла Қодирий номидаги истироҳат боғи, Бобур номидаги истироҳат боғи, Мирзо Улуғбек номидаги истироҳат боғи, Фурқат номидаги истироҳат боғи, Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғи, Тошкент ҳайвонот боғи қаршисидаги майдон, Давлат цирки қаршисидаги майдон, Мудофаа вазирлиги Маънавият маърифат маркази қаршисидаги майдон, “Бахт диёр” гузари қаршисидаги майдон, ”Локомотив” истироҳат боғи ва “Қуёшча нури” истироҳат боғида бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: