Ўзбекистон мусулмон мамлакатлардан туристлар оқимини ошири ниятида

Дата: 16:46, 15-01-2018.

Тошкент. 15 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон мусулмон мамлакатлардан туристлар оқимини ошири ниятида, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Шу мақсадда Дин ишлари қўмитаси, Тошкент ислом университети, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Самарқанд вилояти ҳокимияти ва туризм компаниялари вакилларидан иборат нуфузли делегация Малайзияга етиб келди. Бу ерда Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси кўмагида бир қатор учрашувлар ташкил этилди.

Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси берган маълумотга кўра, хусусан, Малайзия зиёратчилар фонди раҳбарияти, Малайзия сайёҳлик агентликлари ва туроператорлари уюшмаси, шунингдек, Ислом туризм маркази бошлиқлари билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Шунингдек, мусулмон давлатидан хорижий сайёҳларни жалб қилиш бўйича Малайзия тажрибасини ўрганиш мақсадида делегацияси аъзолари Петражая шаҳар бош масжиди, Куала Лумпур Миллий масжиди ва Малайзиянинг Исломий санъат музейи фаолияти билан таништирилди. 

Сурат манбаи: https://www.playhugelottos.com/en/lottery-news/article/3572/shop-%E2%80%98til-you-drop-with-the-lotto.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: