Ўзбекистон Мусулмонлар бошқармаси пойтахтдаги “Жўрабек жомий” масжидини реконструкция қилишни режалаштирмоқда

Дата: 17:35, 28-04-2015.

Тошкент. 28 апрел. ЎзТАГ – Яқин орада Ўзбекистон Мусулмонлар бошқармаси ҳомийлик кўмаги ёрдамида пойтахтдаги ёнғиндан зарар кўрган “Жўрабек жомий” масжидини реконструкция қилишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Дин ишлар қўмитаси сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Эслатиб ўтамизки, 26 апрел тунги соат 02.00да Тошкентдаги Рисовий бозори яқинида Фарғона йўли кўчасида жойлашган “Жўрабек жомий” масжидида ёнғин келиб чиққан эди.

ИИВ хабар қилишларича, ёнғин кучли шамол натижасида синиб тушган шохлар томонидан узиб юборилган электр симларнинг қисқа туташуви натижасида юзага келган.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин кечаси 03.23да ўчирилган. Ҳеч ким жабр кўрмаган. Тергов олиб борилиб, зарар миқдори баҳоланмоқда.

Ҳозирда Ўзбекистон Мусулмонлар бошқармаси ва унинг Тошкент шаҳар бўлими зарарланган ҳудудни тозаламоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: