Ўзбекистон мусулмонлар идораси ИШИД жангарилари томонидан иордания ҲҲК учувчисининг ўлдирилишини қоралади

Дата: 11:23, 09-02-2015.

Тошкент. 9 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон мусулмонлар идораси иордания ҲҲК катта лейтенанти, учувчи Муаз Сафий ал-Касасбахнинг ИШИД жангарилари томонидан ўлдирилишини қоралади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бу ноинсоний тарзда содир этилган мудҳиш жиноят бутун жаҳон ҳамжамияти томонидан қораланди. Мазкур ёвуз жиноят ўзини “Ислом давлати” деб эълон қилган  ИШИДнинг террорчи, ғайриинсоний тўда эканлигини яна бир марта кўрсатди.  Ўзбекистон мусулмонлари идораси ислом дини номидан амалга оширилган ҳар қандай террор ҳаракатини қоралайди”, – деб таъкидланади ташкилот хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: