Ўзбекистон Мусулмонлар идораси “Шарли Эбдо” журнали ҳаракатларига доир баёнот берди

Дата: 12:37, 26-01-2015.

Тошкент. 26 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Мусулмонлар идораси анъанавий жума хутбаси доирасида “Шарли Эбдо” француз журнали ҳаракатларига доир баёнот берди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Демократия деб аталаётган тушунча бир гуруҳ кишиларига бошқалар ҳис-туйғуларини масхара қилишга ҳуқуқ бермайди. Бугун бўлиб ўтаётган норозилик акция ва митинглари, насоролик ибодатхоналари, мусулмон мачитлари, одамларнинг оддий кулбаларининг вайрон қилиниши – мусулмонлар туйғуларига хурматсизликнинг тўғридан-тўғри натижасидир. Бунда энг ёмони ва ўта фожеали ҳолат – ушбу воқеаларга умуман алоқаси бўлмаган кишиларнинг нобуд бўлаётганлигидир. Афсуски, ғарб мамлакатлари бир неча йил олдин бўлиб ўтган шунга ўхшаш воқеалардан хулоса чиқариб олмадилар”, – деб таъкидланади баёнотда.

Мусулмонлар идораси фикрига кўра, муқаддас диний туйғу ва тушунчаларга нисбатан ҳар қандай хурматсизлик, – у қандай динга нисбатан қўлланаётганига қарамасдан, – қабиҳликдир. Муҳаммад пайғамбарнинг исмини масхара қилиш – умуман йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолдир. Карикатураларнинг чиқарилиши ва тарқатилиши кишилар ўртасига низо солади, турли диний кофессиялар, миллат ва халқлар вакиллари ўртасида ўзаро хусумат ва фитна келтириб чиқаради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: