Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Кембриж Марказий Осиё форуми билан меморандум имзоланди

Дата: 16:23, 04-07-2018.

Тошкент. 4 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Кембриж Марказий Осиё форуми (КМОФ, Буюк Британия) билан англашилув меморандуми имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

У Ўзбекистон мусулмонлари идорасида МОКФ раиси, профессор Сидхарт Саксена билан 2 июлдаги учрашувда имзоланди.

“Йиғилиш сўнггида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази ҳамда Кембриж университети Марказий Осиё форуми ўртасида ўзаро ҳамкорлик англашув меморандуми имзолаш маросими бўлиб ўтди”, - дейилади Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабарида.

Шунингдек, томонлар ўзаро тадқиқотчилар алмашиш, Кембриж университетида “ўзбек тили” курсларини ташкил этиш, ўзбекистонлик тадқиқотчилар мақолаларини Кембриж илмий журналларида нашр қилиш ишларини йўлга қўйиш каби икки томонлама ҳамкорликнинг “Йўл харитаси”га киритилган тадбирларнинг амалга оширилиши мавзусида фикр алмашдилар.

Маълум қилинишича, Кембриж университетида фаолият юритаётган “ўзбек тили” курслари тингловчилари учун ўқув қўлланмалар тайёрланаётгани маълум қилинди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Ш. Зиёдовнинг сўзларига кўра, Кембриж университетида ўтказилган музокаралар асосида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан “Бухоро яҳудийларининг тарихи”, “Самарқанд ва Бухоро мадрасалари” ва “Маҳдуми Аъзам қабридаги ёдгорлик ёзувлари каталоги” мавзуларида ҳамкорлик қилиш ишлари бошлангани, Кембриж имкониятларидан фойдаланиб грант олиш учун таклиф ва маълумот тайёрланмоқда.

Ўз навбатида, С. Саксена университет олимлари томонидан мазкур таклифлар атрофлича ўрганилишини, шахсан ўзи бу мавзулар учун грант масаласи билан шуғулланишини билдирди.

Бундан ташқари, у келишилган барча тадбирлар бўйича Кембриж университети томони аниқ режа ишлаб чиққани ва унинг босқичма-босқич бажарилаётганини маълум қилди.

Сурат манбаи: http://www.fergananews.com/news/27874

Янгилик билан ўртоқлашиш: