Ўзбекистон мусулмонлари учун закот ва фитр-садақа миқдори белгиланди

Дата: 15:08, 10-06-2015.

Тошкент. 10 июн. УзТАГ – Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2015 йил учун мажбурий йиллик диний тўловлар – закот, фитр садақа ва фидя миқдорларин белгилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, закот миқдори 178,5 минг сўм, фитр садақа ҳажми 3,2 минг сўм, фидя миқдори 10 минг сўм қилиб белгиланди.

Эслатиб ўтамизки, закот камбағаллар, эҳтиёжмандлар ҳисобига, шунингдек, исломнинг тарқалишига кўмаклашувчи лойиҳаларни ривожлантиришга йўлланадиган ҳар йиллик мажбурий диний тўловдир. У 1 грамм тилланинг бугунги кундаги бозордаги ўртача нархи 84.000 сўм эканлигини эътиборга олиб, 85 гр. тилло ҳисобидан закот нисоби 7.140.000 сўм эканлиги ва мазкур суммадан қирқдан бир ҳиссаси, яъни 178.500 сўм миқдорда тўланади.

Фитр садақа – мусулмон ўз истагига кўра тўловчи кўнгилли эҳсондир. Фитр садақаси миқдори бозорларидаги 2 кг. буғдой нархидан келиб чиққан ҳолда тўланади.

Фидя – узр билан рўза тутолмайдиган кишилар учун бир оч одамнинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлади.

$1 = 2541,65 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: