Ўзбекистон Мянмадаги 50 минг қочқинлар учун энг йирик гуманитар ёрдам партияларидан бирини топширди

Дата: 18:26, 18-09-2017.

Тошкент. 18 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Мянмадаги 50 минг қочқинлар учун энг йирик гуманитар ёрдам партияларидан бирини топширди, деб хабар қилади ЎзТАГ республика ТИВ қошидаги “Жаҳон” АА асосланган ҳолда.

“18 сентябрда Ўзбекистондан олиб борилган инсонпарварлик ёрдами Бангладеш Қизил ярим ой жамиятининг Даккадаги бош идорасига Мянманинг рохинжа мусулмон қочқинларига топшириш учун етказилди”, - дейилади душанба куни тарқатилган хабарда.

“Бангладеш Қизил ярим ой жамиятининг маълумотига кўра, бу Бангладеш ҳудудидаги рохинжа мусулмон қочқинларининг энг зарур эҳтиёжларини қондириш учун хориждан олинган энг йирик инсонпарварлик ёрдамларидан бири бўлган. Сўнгги маълумотларга кўра, қочқинларнинг сони 400 минг кишидан ошган”, - дейилади хабарда.  

Таъкидланишича, Ўзбекистондан юборилган инсонпарварлик юки камида 8 минг оила ёки 50 минг қочқинларнинг эҳтиёжларини қондириши мумкин.

Эслатиб ўтамизки, Мянмадаги Ракхайн штатида республика қуролли кучлари ва “Аракан рохинжаларни қутқариш армияси” ўртасида тўқнашувлар кетмоқда. Ҳукумат ушбу кишиларни террористлар деб ҳисоблайди. Фақат кейинги кунларда камида 400 киши ўлдирилди. 40 мингга яқин кишилар Бангладеш ёки Бенгаль бўғозидаги кимсасиз оролларга қочиб кетдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: