Ўзбекистон Nation Master статистик порталининг “Аҳоли 2015” тадқиқотида 45-ўринни олди

Дата: 18:01, 26-03-2015.

Тошкент. 26 март. ЎзТАГ - Ўзбекистон Nation Master статистик порталининг “Аҳоли 2015” тадқиқотида 45-ўринни олди

Хусусан, 30,651 млн аҳолига эга бўлган Ўзбекистон Перу (42, 32,172 млн), Венесуэла (43, 31,33 млн) ва Саудия Арабистонидан (44, 30,828 млн) орқада ва Малайзия (46, 29,558 млн), Яман (47, 28,48 млн) ва Ганадан (48, 26,562 млн) олдинда бормоқда.

Жаҳоннинг 223 мамлакатини қамраб олган тадқиқотда Хитой (1, 1,39 млрд) ва Ҳиндистон (2, 1,26 млрд) етакчилик қилмоқда.

Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари қуйидаги ўринларда боришмоқда: Тожикистон (99, 7,605 млн), Қирғизистон (108, 5,852 млн) ва Туркманистон (112, 5,498 млн).

Янгилик билан ўртоқлашиш: