Ўзбекистон National Geographic Traveler версияси бўйича йилнинг очилишида деб эътироф этилди

Дата: 18:09, 29-11-2019.

Тошкент. 29 ноябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон National Geographic Traveler босма нашр версияси бўйича йилнинг очилишидаэътироф этилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"National Geographic Traveler (АҚШ)нинг рус тилидаги версияси National Geographic Traveler Awards 2019 йилнинг энг яхши сайёҳлик йўналишлари бўйича йиллик мукофотини қўлга киритди. 29 июндан 31 октябргача 24 та асосий номинация бўйича ўтказилган онлайн овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистон "Йилнинг очилиши" йўналишида ғолиб бўлиб, берилган овозларнинг 40% ни ташкил этди", - дейилади Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Ушбу тоифадаги чемпионат учун Арманистон, Уммон, Тайван ва Руминия ҳам курашди.

Таъкидланганидек, мукофотлаш маросими Москва Президент меҳмонхонасида 28 ноябрда бўлиб ўтди. "Йилнинг очилиши" мукофоти Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадовга топширилди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда National Geographic Traveler Awards танловида Ўзбекистон "Гастрономик туризм" номинациясида биринчи ўринни эгаллади ва 34% овозга эга бўлди.

 

Сурат манбаи: uzbektourism.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: