Ўзбекистон НАТОнинг Уэльсдаги Саммитида иштирок этади (қўшимча)

Дата: 15:08, 03-09-2014.

Тошкент. 3 сентябр. ЎзТАГ – 4 сентябр куни Ўзбекистон делегацияси НАТО Уэльсдаги Саммитидаги Афғонистон бўйича навбатдаги йиғилишда иштирок этади, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон делегацияси НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен томонидан таклиф қилинган. Ўзбек делегациясига мамлакат Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов раҳбарлик қилади”, – дейилади Ўзбекистон ТИВ хабарида.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистоннинг НАТО билан алоқалари 1991 йил декабр ойида ўрнатилган. 1994 йилдан бошлаб мамлакат НАТОнинг “Тинчлик йўлида ҳамкорлик” дастурида қатнашади. 1996 йилдан бошлаб эса ҳамкорлик ҳар йили ўтказиладиган “Ҳамкорлик бўйича якка дастурлар” доирасида амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг май ойида Тошкентда НАТОнинг Марказий Осиё мамлакатлари билан алоқа ва ўзаро муносабатлар бўйича бюроси ҳамда Ўзбекистон Жаҳон иқтисоидиёти ва дипломатияси университети қошида НАТОнинг депозитар кутубхонаси очилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: