Ўзбекистон нефтегаз саноати институти 2013 йилда 12,36 млрд сўмлик ишларни бажарди
Тошкент. 1 апрель. ЎзТАГ – Геология, нефт ва газ конларини қидириш ва аниқлаш институти (“ИГИРНИГМ” ОАЖ) 2013 йилда 12,362 млрд сўмлик ($5,463 млн) илмий-тадқиқот геология-қидирув ишларини бажарди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Институт маълумотларига кўра, амалдаги фойда 784,228 млн сўм бўлгани ҳолда соф фойда 620,1 млн сўмни ($274 минг) ташкил қилди.
2014 йил бошига келиб, институт асосий фондлари қиймати 1,484 млрд сўмни ($655,78 минг) ташкил этди, фақат 2013 йилда унинг ҳажми 56,72 млн сўмга ўсди. Институтнинг низом жамғармаси 645,372 млн сўм ($285,2 минг).
“ИГИРНИГМ” ОАЖ – “Ўзбекнефтегаз” МХК геология, нефт ва газ конларини қидириш ва аниқлаш, самарадорлик даражасини баҳолаш бўйича асосий институтидир. Айни пайтда институт Ўзбекистонда геология-қидирув ишларининг стратегик ва тактик йўналишларни белгилаш бўйича асосий ижрочилардан биридир.