Ўзбекистон Ўнгар Товда қўлга олинган Қирғизистон фуқароларини қайтарди

Дата: 12:13, 09-09-2016.

Тошкент. 9 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбек томони Ўнгар Товда қўлга олинган Қирғизистон фуқароларини қайтарди, деб хабар қилади Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ).

“2016 йилнинг 8 августида Жалолобод вилоятининг Ола-Буқа тумани Баймак деган жойда Қирғизистон ва Ўзбекистон делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди. Унинг таркибида икки мамлакат чегара хизматлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг вакиллари бор эди. Музокаралар натижасида бундан олдинроқ Ўнгар Товда ЎзР. ИИВ ходимлари томонидан қўлга олинган Қирғизистон фуқароларини қирғиз томонига қайтарилди”, - дейилади Қирғиз Республикаси давлат чегара хизматининг (ДЧХ) жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими хабарида.

Ҳозирда қирғизистонликлар уйларига қайтишган.

Эслатиб ўтамизки, 22 август соат 9.10да икки ўзбек вертолёти Ўнгар Товда 7 ўз фуқаросини тушириб, радиореле станцияси ходимлари бўлган 4 Қирғизистон фуқароларини қўлга олган эди. Қўлга олинганлар Наманган вилояти ИИБ олиб борилиб, кеча кечгача ушлаб турилган.

23 август соат 22.00да Қирғизистон ТИВ Ўзбекистон элчисини таклиф қилиб, унга нота топширган ва ҚР фуқароларини қўйиб юборишни талаб қилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: