Ўзбекистон ННТга давлат бюджетидан 12 млрд сўм сарфланди

Дата: 15:30, 18-12-2017.

Тошкент. 18 декабр. ЎзТАГ – 2017 йил нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш учун давлат бюджетидан 12 миллиард сўм маблағ ажратилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

2018 йил мазкур мақсадлар учун 15 миллиард сўм маблағ йўналтирилади. Бу жорий йилга нисбатан 25 фоиз кўп демакдир.

Шунингдек, келаси йил фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини молиялаштириш мақсадларига ҳам жорий йилга нисбатан 25 фоиз кўп маблағ ажратилади ва у 640,5 миллиард сўмни ташкил этади.

Маблағлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан фуқаролик жамияти институтларига субсидия, грант ва ижтимоий буюртма шаклида берилмоқда.

 Хусусан, ўтган давр мобайнида давлат бюджетидан ажратилган 60 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилди. 

Сурат манбаи: фото из открытых источников

Янгилик билан ўртоқлашиш: