Ўзбекистон нобанк кредит ташкилотларининг активлари учдан бирга ўсди

Дата: 12:50, 12-02-2016.

Тошкент. 12 феврал. ЎзТАГ – 1 январ ҳолатига келиб нобанк кредит ташкилотларининг жами активлари 109 млрд сўмни ташкил этди, бу эса 2015 йил бошига нисбатан 33% кўпдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Марказий банкдан хабар қилишларича, уларнинг кредит қолдиғи йил давомида 38% ошди ва 96,3 млрд сўмга етди. Нобанк кредит ташкилотларининг жами капитали 2015 йилда 27% ўсди ёки 81,7 млрд сўмга етди.

Эслатиб ўтамизки, нобанк кредит ташкилотлари жамғармалар (депозитлар) жалб қилиш ҳуқуқига эга эмас ва микромолиявий хизматларни ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширади.

Ҳозирда республиканинг барча ҳудудларида 27 микрокредит ташкилоти ва 43 ломбард фаолият кўрсатмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: